0(374)223 88 14
Ўзбек Русский English
  A   A   A   A   A   Тасвирсиз  

АНДИЖОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИДА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯ ЖОРИЙ ЭТИЛДИ

Университетнинг физик олимлари томонидан сўнги йилларда инновацион технологияларни амалиётга жорий этиш борасида бир қатор ютуқларга эришилмоқда. Улар томонидан яратилган ўнлаб ихтиро ва фойдали моделларни “Глобал экологик муаммолар даври”да, хусусан экологик соф Қуёш энергиясидан фойдаланиш борасида инсоният эҳтиёжлари учун хизмат қилдиришга астойдил бел боғланди. 2016 йилдан бошланган европа иттифоқининг “Эразмус+” дастурининг “RENES” лойиҳаси асосидаги халқаро ҳамкорлик мазкур мақсадга ўзгача куч-қудрат бағишлади. Университетда 2018 йилда “Қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф муҳит физикаси” мутахассислиги бўйича Европа стандартлари асосида магистратура ва 2019 йилдан мазкур йўналиш бўйича докторантура очилди. Бундай ижобий ўзгариршлар қаторида 2019 йилдан “Қайта тикланувчи энергия манбалари” ўқув-илмий лабораториясининг ташкил этилиши ва унинг Германия, Испания, Буюк Британия ва АҚШдан келтирилган энг замонавий автоматлаштирилган жиҳозлар билан таъминланиши профессор Р.Алиев бошчилигидаги ўнлаб ёш тадқиқотчилар учун янги имкониятлар эшигини очди.

Университетда 2019-2021 йилларда “Жаҳон банки”нинг молиявий кўмаги асосида бажарилаётган “AIF - 2/7” халқаро лойиҳаси эса, мазкур лабораторияни моддий-техник мустаҳкамлашга, магистратура ва докторантура талабаларининг тадқиқотларини юқори савияга кўтаришга ҳамда тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш имкониятларини тубдан кенгайтирди.

Тадқиқотчилар гуруҳи томонидан 2020 йил давомида яратилган 9 та илмий ишланмага Ўзбекистон Республикаси патенти ва 1 та ишланмага Россия Федерациясининг патентини олиш бўйича расмий хужжатлар юборилди. 10 дан зиёд илмий мақолалар нуфузли хорижий журналларда нашр этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2021 йилда таълимни ривожлантириш борасида “Физика ва чет тилларини ўқитишни устивор деб белгилаш тўғрисида” берилган таклифига жавобан университет тадқиқотчилари дастлабки илмий-техник ишланмаларини амалиётга жорий этишни бошлашди. Жумладан январ ойида университетнинг маърузалар корпуси томига ҳар бирининг қуввати 3 КВт×соат бўлган 2 та қуёш фотоэлектрик энергетик қурилмалари ва ҳар бирининг қуввати 150 литр×соат бўлган қуёш сув иситиш коллекторлари ўрантилди.

Мазкур энергетик қурилмалар бир томондан - тадқиқотчиларнинг янги илмий –техник ишланмаларини синаш ва амалиётга жорий этишга тавсия этиш учун хизмат қилса, иккинчи томондан - университетнинг электр энергияга ва иссиқ сувга бўлган эҳтиёжини қисман бўлсада қоплашга мўлжалланган. Тадқиқотчиларнинг фикрича, ҳозирги қиш даврида кунига 2-6 КВт×соат электр энергияси ишлаб чиқараётган мазкур қурилмалар университетга қуёшли баҳор кунларидан бошлаб кунига 50-78 КВт×соат электр энергиясини тежашга имкон беради. “Solar Energy” сув иситиш қурилмаси университетнинг иссиқ сувга бўлган эҳтиёжини деярли тўла таъминлайди.

Андижон давлат университетида бундай “Инновацион технологияни жорий этилиши”нинг яна бир қатор муҳим жиҳатлари диққатга сазовордир. Биринчидан, Андижон вилояти ва аҳолиси учун қуёш энергиясидан фойдаланишнинг самарали эканлиги амалда намойиш этилади. Иккинчидан, мазкур соҳа бўйича ёш мутаҳассис кадрлар тайёрлаш самараси кўтарилади. Учинчидан, эҳтиёжлари турли миқдорда бўлган юридик ва жисмоний субъектларга қуёш энергетик қурилмаларни буюртма асосида ўрнатиш ва хизмат кўрсатишга мўлжалланган юқори квалификацияга эга бўлган жамоа шаклланади.

«LeXsolar – ASU» workshop about «Renewable energy equipment» for education

2020 йил 1 июл куни Германиянинг LeXsolar компанияси ва Андижон давлат университети ҳамкорлигида видео-митинг-семинар ўтказилди. Мазкур семинарда компаниянинг қайта тикланувчи энергия манбалари бўйича ишлаб чиқараётган лаборатория қурилмалари ва улардан фойдаланиш методикаси бўйича масалалар муҳокама этилди. Семинарда RENES проектининг Ўзбекистондаги партнерлари АДУ, ҚарДУ, УрДУ, ТАЙИнинг 20дан зиёд профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этдилар. Муҳокамада LeXsolar компанияси директори Майкл Дитрих, Москвадан мутахассис Дмитрий Кушников, АДУ профессори Райимжон Алиев, ҚарДУ доценти Вардияшвили Афдандил, АДУ магистранти Рустам Ўктамовлар ўз чиқишлари ва презентациялари билан фаол иштирок этдилар. Семинарда LeXsolar компаниясининг қайта тикланувчи энергия манбаларини тадқиқ қилиш бўйича лаборатория жихозлари кўргазмали тарзда иштирокчиларга тақдим этилди. Жумладан, АДУ магистранти Рустам Ўктамовнинг ўзбек тилида тайёрланган видеоролиги семинар қатнашувчилари томонида юксак баҳо билан эътироф этилди. Семинар якунида мазкур компания жиҳозларини такомиллаштириш, улардан фойдаланиш методикасини ишлаб чиқиш, Ўзбекистон ва Германия университетлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда RENES лойиҳасининг анъаналарини давом эттириш масалалари бўйича фикрлар, таклифлар билдирилди.

Семинардан фотолавҳалар:


Республикамиздаги ҳамкорларимиз

Хорижий ҳамкорларимиз

Манзилимиз
170000, Ўзбекистон Республикаси, Андижон шаҳри
Университет кўчаси 129-уй
электрон почта: alievuz@yahoo.com
телефон/факс: 0 (374) 223 88 30
Ишонч телефони: 0 (374) 223 88 14
Транспорт: 75-йўналишли автобус ва такси

Биз ижтимоий тармоқларда

© Андижон давлат университети, 2004-2020. Барча хуқуқлар ҳимояланган.